Арманистон мухолифати Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
8 ноябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбойжон қуролли кучлари назоратига ўтганлигини эълон қилди.
Арманистондаги 20га яқин мухолиф партия мамлакат бош вазири Никол Пашинян ва у бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини талаб қилиб қўшма баёнот билан чиқди.
"Қайтариб бўлмас йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида юзага келган ҳалокатли вазият учун жавобгар бўлган бош вазир Пашинян ва унинг ҳукуматини ихтиёрий равишда четланишини талаб қиламиз. Вазиятда ўзгариш қилишга қодир, ҳарбий-сиёсий муаммоларни еча оладиган янги ижроия органи тузилишини талаб қиламиз", - дейилади 17та мухолиф партия имзолаган баёнотда.
8 ноябрь куни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбойжон қуролли кучлари назоратига ўтганлигини эълон қилди.
Шуша — Тоғли Қорабоғнинг муҳим шаҳарларидан бири бўлиб, у тан олинмаган республика маркази ҳисобланган Степанакерт шаҳридан 11 километр масофада жойлашган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024