Жаҳон | 10:48 / 09.11.2020
6449
1 дақиқада ўқилади

Фото: Қиролича Елизавета II илк марта жамоат олдига ниқобда чиқди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II пандемия бошланганидан буён биринчи бор оммага ҳимоя ниқоби таққан ҳолда кўриниш берди — бу 4 ноябрь куни Вестминстер аббатлигидаги номаълум аскарнинг дафн этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда содир бўлган. 

Aaron Chown /Pool via Reuters / Scanpix / LETA

Сурат Букингем саройи томонидан орадан бир неча кун ўтгач эълон қилинган.

Маросим мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган тўрт ҳафталик локдаундан олдинги санага кўчирилганди.

Қайд этилишича, бунга қадар қиролича жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақмагани учун танқидларга учраганди.

Маълумот учун, октябрь ой охиридан Буюк Британияда ҳар куни 20 мингдан ортиқ одамга коронавирусдан зарарланиш ҳолати ташхиси қўйилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб Covid-19’га чалинганлар сони 1,1 миллион кишидан ошган.

Мавзуга оид