Жаҳон | 21:18 / 10.11.2020
4473
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Pfizer ва BioNTech вакциналаридан 300 млн доза сотиб олмоқчи

Еврокомиссия аввалроқ AstraZeneca, Sanofi-GSK ва Johnson & Johnson компаниялари вакциналарини сотиб олиш бўйича улар билан шартнома имзолаган ҳамда CureVac ва Moderna компаниялари билан дастлабки музокараларни муваффақиятли якунлаган.

Фото: BioNTech

ЕИ ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ишлаб чиқаётган коронавирусга қарши вакцинадан 300 млн доза сотиб олиш учун шартнома имзолайди. 

 Шартнома шартларига кўра, ЕИ яна 100 млн доза вакцина сотиб олиш эҳтимоли билан 200 млн доза вакцинага буюртма беради.

Еврокомиссия (ЕК) вакиллари Pfizer ва BioNTech билан музокаралар якунига етганини билдирган.

ЕК аввалроқ AstraZeneca, Sanofi-GSK ва Johnson & Johnson компаниялари вакциналарини сотиб олиш бўйича улар билан шартнома имзолаган ҳамда CureVac ва Moderna компаниялари билан дастлабки музокараларни муваффақиятли якунлаган.

Вакцина ишлаб чиқишда Германиянинг BioNTech компанияси билан ҳамкорлик қилаётган АҚШнинг Pfizer компанияси коронавирусга қарши вакцинаси синов вақтида 90 фоиздан ортиқ самарадорлик намойиш этганини хабар қилган.

Мавзуга оид