Ўзбекистон | 09:26 / 17.11.2020
4634
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони очиқланди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонда қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 40,3 мингтани ташкил этди.

Қўмита хабарида айтилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 мингтага ошди.

Республикада фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари:

бино ва иншоотлар қуриш – 23 минг 427та;
фуқаролик объектларини қуриш – 3 минг 785та;
ихтисослаштирилган қурилиш – 13 минг 133та.

Фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари сони энг кўп бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 7 697та;
  • Тошкент вилояти – 3 506та;
  • Қашқадарё вилояти – 3 270та;
  • Фарғона вилояти – 3 174та.

Мавзуга оид