Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда полиция постига ҳужуми натижасида 10дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Бир неча кун илгари Қундуз вилоятида толибларнинг ҳарбий базага ҳужум қилиши оқибатида 14 нафар ҳарбий яраланди, яна 12 нафари жароҳатланганди.
Бадахшон вилоятида “Толибон” жангариларининг полиция постига қуролли ҳужуми натижасида камида 12 нафар полициячи ҳалок бўлди, 10 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, жангарилар ҳужуми сешанбага ўтар кечаси амалга оширилган. Толиблар ҳужум вақтида иккита танкни ёқиб юборишган ҳамда тўрт нафар полициячини асирга олишган.
Бир неча кун илгари Қундуз вилоятида толибларнинг ҳарбий базага ҳужум қилиши оқибатида 14 нафар ҳарбий яраланди, яна 12 нафари жароҳатланганди.
Афғонистон ҳукумат кучлари ноябр бошларида Қандаҳор вилоятида ўтказган амалиёт давомида “Толибон” ҳаракатининг 100дан кўпроқ жангарисини йўқ қилганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025