Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия миллий мудофаага қўшимча 16,5 миллиард фунт ажратмоқчи
Британия ҳукумати тўрт йил давомида мудофаа харажатлари учун қўшимча 16,5 миллиард фунт стерлинг сарфлайди. Бу ҳақда бош вазир Борис Жонсон маълум қилган.
Фото: Getty Images
Ушбу маблағ сунъий интеллект ва космик мудофаа лойиҳаларини молиялаштиришга сарфланиши кўзда тутилган.
Айни дамда Британия Мудофаа вазирлигининг йиллик бюджети 40 миллиард фунт стерлингни ташкил этади. Тўрт йил давомида 16,5 миллиард фунт стерлинг бўлиб ажратилиши эса мудофаа бюджети харажатлари 10 фоизга ошади дегани.
«Бу сармоя қуролли кучларимизни модернизация қилиш, глобал таъсиримизни кучайтириш, бирлашиш ва мамлакатимиз савиясини кўтариш, янги технологияларни жорий этиш, ўз халқимиз ва турмуш тарзимизни ҳимоя қилишга қаратилган», деган Борис Жонсон.
Бу сўнгги 30 йил ичида Британия мудофаа соҳасига киритилган энг катта сармоя ҳисобланади. Ушбу сармоя Британия мудофаа саноатида 40 мингта янги иш ўрни яратиши кутилмоқда.
Борис Жонсоннинг фикрича, Буюк Британияни бу лойиҳани амалга ошириш орқали Европа давлатлари орасида мудофаа харажатлари бўйича етакчига айланиши, НАТОда АҚШдан кейин иккинчи ўринга олиб чиқишига амин бўлмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025