АҚШда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланиши мумкинлиги маълум қилинди
АҚШда коронавирусга қарши эмлаш 11 декабрдан бошланиши мумкин. Бу санани АҚШ президенти Доналд Трампнинг вакциналар бўйича маслаҳатчиси Монсеф Слауи маълум қилди.
Слауининг таъкидлашича, 10 декабрга АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати бўйича санитар назорат бошқармасининг маслаҳатлашув қўмитаси йиғилиши белгиланган. У ушбу йиғилишда вакцина қўлланиши маъқуллангандан кейин 24 соат ичида уни эмлаш ўтказиладиган жойларга юбориш имкони пайдо бўлишига умид билдирган.
“Шу сабабли мен эмлаш вакцина маъқуллангандан икки кун ичида – 11 ёки 12 декабрда бошланишини кутмоқдаман”, деб таъкидлаб ўтган Трампнинг маслаҳатчиси.
Аввалроқ АҚШнинг Moderna фармацевтик компанияси бош директори Стефан Бансел компания ишлаб чиққан вакцинанинг нархини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, вакцинанинг бир дозаси нархи Европа давлатлари учун буюртма ҳажмидан келиб чиқиб 25 доллардан 37 долларгача туради.
Компаниянинг коронавирусга қарши вакцинаси mRNA-1273’нинг учинчи босқич синовлари вакцинанинг 94,5 фоизга самарали эканини кўрсатган.
Мавзуга оид
19:34
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024