Ис газидан заҳарланиш яна кун тартибида. ФВВ қандай чоралар кўрмоқда?
Бугун, 23 ноябр куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ва уни олдини олиш бўйича қилинаётган чоралар» мавзусида брифинг ўтказилди. Унда қиш мавсумида актуал маcалага айланадиган ис газидан заҳарланиш ва унинг олдини олиш мавзусида сўз борди.
«Об-ҳавонинг кескин пасайиши муносабати билан республика бўйлаб профилактик тадбирлар кучаймоқда. Айни дамда республика бўйлаб 812 та ишчи гуруҳ ташкил этилган. Улар уйма-уй юриб, иситиш тизимида қандай камчилик аниқланса керакли идораларга маълум қилишмоқда. Шунингдек, иситиш печларида камчилик аниқланса, мутахассислар ёрдамида бартараф этилмоқда.
Ишчи гуруҳ таркиби ФВВ ходимлари, ҳудудий газ таъминоти корхоналари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат. Ҳудудларда одамларнинг уйларига бориб, улар билан юзма-юз гаплашган ҳолда фуқароларга газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳақида, ис гази ҳақида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида эслатмалар ва буклетлар тарқатилмоқда», – деди Мурод Содиқов журналистлар билан суҳбатда.
ФВВ вакили уйда газ ҳиди сезиладиган бўлса, тезлик билан ҳудуд газ таъминотининг 104 рақамига қўнғироқ қилиш кераклигини айтди: «Агар газ ҳидини сезсангиз, ҳудудий газ таъминоти бўлимларига қўнғироқ қилинг, улар мутахассис жўнатишади ва камчилик бартараф этилади», деди Мурод Содиқов.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
08:24 / 28.10.2024
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
20:33 / 14.10.2024