Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг бўйи баланд ўсмир деб топилди
14 ёшли ўсмирнинг бўйи 221 сантиметрга тенг.
Хитойлик 14 ёшли мактаб ўқувчиси Рэн Кэю дунёдаги энг баланд ўсмир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, унинг бўйи 221 сантиметрни ташкил этади.
Гиннес рекордлар китоби ҳузуридаги қўмита экспертлари октябрда ўсмирнинг бўйини бир неча марта ўлчашган ва рекордни расман қайд этишган.
Хабар қилинишича, Рэннинг дарозлиги ҳеч қандай касаллик билан боғлиқ эмас. Бу бир неча бор ўтказилган тиббий текширувлар натижасида тасдиқланган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025