Жаҳон | 23:51 / 24.11.2020
5542
1 дақиқада ўқилади

Ҳалабдаги портлаш сабаб 15 киши ҳалок бўлгани айтилди

Фото: Hişam el Homsi/AA

«Фрот Қалқони» ҳаракати томонидан террорчилардан озод этилган Сурия шимолидаги Ал Боб шаҳри марказида автомобилга жойлаштирилган бомба портлатилган. Теракт оқибатида 5 киши вафот этган, 18 киши яраланган. Баъзи манбаларга кўра, теракт 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Воқеа жойига етиб борган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирган, ярадорлар эса Бобдаги касалхоналарга жўнатилган. Портлашдан сўнг, атроф-муҳитга зарар етиб, кўплаб транспорт воситалари яроқсиз ҳолатга келган. Теракт Ҳалаб шимолида, Туркия билан чегара яқинида амалга оширилган.

Воқеа жойида тергов ўтказган маҳаллий хавфсизлик кучлари ҳужумни Туркия томонидан амалга оширилганини таъкидламоқда. Туркия томони эса террористик ташкилот деб атайдиган Миллий мудофаа отряди тез-тез Ал Боб, Азаз, Жараблус ва Африн ҳудудларида террористик ҳужумларини уюштиришини айтиб келади. Туркия Миллий мудофаа отрядини ўзи террорчи ташкилот деб атайдиган Курдистон ишчи партияси билан алоқадор деб ҳисоблайди.

Мавзуга оид