Жаҳон | 18:42 / 24.11.2020
6692
1 дақиқада ўқилади

Вакциналар пандемияни тўхтатмайди – ЖССТ

16 ноябр куни Американинг Moderna компанияси ўзи ишлаб чиққан вакцина самарадорлиги 94,5 фоизни ташкил этганлигини маълум қилганди.

Фото: Reuters

Вакциналар коронавирус пандемиясини буткул тўхтатмайди, аммо унинг тарқалишига қарши курашда катта умид беради. Бу ҳақда ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клуге айтди.

“Технологиялар ва фармацевтика компаниялари олдимизда янги уфқлар очмоқда. Вакциналар СОVID-19’ни буткул тўхтатмаса ва барча саволларимизга жавоб бўлмаса ҳам, бу вирусга қарши урушда катта умид беради”, – деди Клуге.

Унинг қўшимча қилишича, охирги ҳафталарда вакциналар тўғрисида яхши янгиликлар пайдо бўлди. Клугенинг сўзларига кўра, вакциналар бошқа қўшимча чора-тадбирлар билан биргаликда касаллик тарқалишига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

16 ноябр куни Американинг Moderna компанияси ўзи ишлаб чиққан вакцина самарадорлиги 94,5 фоизни ташкил этганлигини маълум қилганди.

Орадан икки кун ўтиб, Pfizer коронавирусга қарши вакцинаси 95 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини эълон қилди.

Мавзуга оид