Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку Франция элчисига норозилик нотаси топширди
Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилганди.
Франциянинг Бокудаги элчиси Закари Гросс Озарбойжон ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга Франция Сенати Тоғли Қорабоғ бўйича қабул қилган резолюция туфайли норозилик нотаси топширилди.
"Франция элчисига Сенат резолюцияси халқаро ҳуқуқ, БМТ низоми, Ҳелсинки якуний акти, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1993 йилдаги резолюцияларига зид эканлиги маълум қилинди", - деб хабар берди Озарбойжон ТИВ.
Қайд этилишича, элчи Парижни Озарбойжон ташқи ишлар вазирлиги нуқтайи назаридан хабардор қилишини айтган.
Франция Сенати чоршанба куни ҳукуматни Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олишга чақирувчи резолюция қабул қилганди.
Резолюцияга жавобан Озарбойжон парламенти мамлакат ҳукуматини Францияни ЕХҲТнинг Минск гуруҳидан чиқариб юбориш учун ушбу ташкилотга мурожаат қилишга чақирди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025