Жаҳон | 21:11 / 27.11.2020
8983
1 дақиқада ўқилади

Эронда мамлакат ядровий дастури муаллифларидан бири ўлдирилди

Фахризода мамлакат пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли масканида террорчилар ҳужуми қурбони бўлган. Қайд этилишича, дастлаб худкуш ўзини портлатган, сўнгра олимнинг автомобили ўққа тутилган.

Фото: en.mehrnews.com

Теҳрон яқинида Эрон ядровий дастури муаллифларидан бири, ядрочи олим Муҳсин Фахризода ўлдирилди. Бу ҳақда Press TV телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Tasnim News агентлигининг хабарига кўра, Фахризода мамлакат пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли масканида террорчилар ҳужуми қурбони бўлган. Қайд этилишича, дастлаб худкуш ўзини портлатган, сўнгра олимнинг автомобили ўққа тутилган.

Ҳужум оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. Ҳаётдан кўз юмганлар Фахризоданинг қариндошлари бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эрон Мудофаа вазирлиги олимнинг ўлими ҳақидаги хабарни тасдиқлади, деб ёзмоқда IRNA агентлиги.

Фахризодага нисбатан бир неча йил аввал суиқасд уюштирилган, аммо у омон қолганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид