Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронлик ядрочи олимнинг ўлдирилиши тафсилотлари маълум қилинди
Эронлик ядрочи олим, 27 ноябрдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлган Муҳсин Фахризода зирҳли машинада ҳаракатланган, бироқ у машинадан чиққанда масофадан бошқарилувчи автоматик қуролдан ўққа тутилган. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, олим ўзига суиқасд қилинган вақтда рафиқаси билан Эрон шимолидаги Рустамкўл шаҳридан (Мозандарон вилояти) Теҳрон вилоятидаги Абсард шаҳри томон йўналаётган бўлган. Унга учта машинада соқчилар ҳамроҳлик қилган.
Эскортдаги биринчи машина йўлдаги вазиятни текшириш учун бироз олдинлаб кетган. Шундан кейин Фахризоданинг эътиборини автомобилига тегган ўқ овозлари тортган. Олим бу овозларни двигателдаги ёки йўлдаги муаммолар деб ўйлаб, нима юз берганини кўриш учун машинадан чиққан.
Шунда унга 150 метр нарида турган Nissan автомобили ичида ўрнатилган масофадан бошқарилувчи автоматик қуролдан ўт очилган. Сўнгра машина портлатиб юборилган. Қотиллик ташкилотчилари воқеа жойида бўлмаган.
Таъкидланишича, олимга 4та ўқ тегган. Жумладан, иккита ўқ олимнинг биқинига, биттаси орқасига тегган. Бунинг оқибатида олимнинг орқа миясига шикаст етган. Фахризода тансоқчиларидан бири томонидан паналанган. Тансоқчига ҳам бир нечта ўқ тегган.
Шундан кейин олим шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган.
Маълум қилинишича, ҳужум 3 дақиқача давом этган. Воқеа жойида Фахризода ва унинг тансоқчиларидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Таъкидланишича, Nissan эгаси мамлакатни 29 октябрда тарк этган.
Эрон раҳбарияти ушбу ҳужумда Исроил махсус хизматларини айбламоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025