Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Байденни сайловлардаги ғалаба билан табриклади
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Жо Байденни АҚШда ўтган президент сайловларидаги ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.
“Туркманистон ва АҚШ ўртасидаги дўстлик, ҳамфикрлик ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатлари икки давлат халқлари равнақи учун келгусида ҳам мустаҳкамланиб боришига ишончим қатъий”, деб айтилган Бердимуҳамедовнинг Байденга йўллаган мактубида.
Бердимуҳамедов ўз мактубида Туркманистон АҚШ билан ҳозирги муносабатлар даражасини юқори баҳолашини ва икки томонлама ҳамкорликнинг тенгҳуқуқлик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатлар ҳимояси тамойиллари асосида янада оширилишига катта аҳамият беришини таъкидлаб ўтган.
Айни вақтда Байденга Европанинг кўплаб давлатлари раҳбарлари, жумладан Британия бош вазири Борис Жонсон, Германия канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эмманюэл Макрон, Европа иттифоқи институтлари раҳбарлари, Хитой раиси Си Цзинпин ўз табрикларини йўллаган.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
08:24 / 19.05.2025