Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Daimler пандемия сабабли ҳар бир ходимига минг еврогача қўшимча пул беради
Шартнома бўйича ишлайдиган 160 минг нафар ходимга декабрда ойлик маоши билан бирга қўшимча пул мукофотлари берилади.
Германиянинг Daimler AG автоконцерни ходимларига минг еврогача миқдорда бир марталик пул мукофотлари беради.
Концерн коронавирус пандемияси сабабли қийналиб қолган ходимларини ана шу тарзда қўллаб-қувватламоқчи.
Концерннинг хабар беришича, шартнома бўйича ишлайдиган 160 минг нафар ходимга декабрда ойлик маоши билан бирга қўшимча пул мукофотлари берилади.
Қайд этилишича, Daimler’дан ташқари, унга тегишли Mercedes Benz AG, Daimler Truck AG ва Daimler Mobility компаниялари ҳамда Германиядаги барча шуъба корхоналари раҳбарларига ҳам мукофот пуллари берилади.
Бир марталик мукофотлар ҳеч қандай солиқларга тортилмаслиги маълум қилинган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
10:41 / 13.03.2025
Германия разведкаси: COVID-19 пандемияси Хитойдаги сизиб чиқиш сабабли юзага келган
15:37 / 21.02.2025