Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда таълим сифати паст бўлган 26та мактаб директори ишдан олинди
Навоий вилоятида паст кўрсаткичли мактаб директорлари жазоланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.
Аввалроқ халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги йиғилишда Қашқадарё вилоятида бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган 20та мактаб директорлари ишдан олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025