Фан-техника | 22:30 / 04.12.2020
12306
1 дақиқада ўқилади

АҚШда дунёдаги энг катта дрон тақдим этилди (видео)

АҚШда Aevum компанияси катта ўлчамли учувчисиз парвоз қурилмаси Ravn X’ни тақдим этди. Дрон орбитага кичик сунъий йўлдошларни чиқариш учун мўлжалланган.

Фото: Aevum

Дроннинг узунлиги 24 метрни, баландлиги 5,5 метрни, қанотлари узунлиги эса 18 метрни ташкил қилади. Қурилмада самолёт ёнилғиси ишлатилади.   

Таъкидланишича, Ravn X ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олади, деталларининг 70 фоизини эса кўп маротаба ишлатиш мумкин.

Дроннинг биринчи парвози 2021 йилнинг охиригача амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан кейин Aevum қурилмани АҚШ мудофаа вазирлиги учун орбитага фойдали юкни чиқаришда қўлламоқчи. Дронни ишлаб чиққан мутахассислар ғоясига кўра, Ravn X ўз миссиялари давомида сунъий йўлдошларга эга ракетани орбитага учириш учун 9-18 км баландликка кўтарилади.   

Ravn X’нинг ракетани учириш тизими бортда учувчилар бўлишини талаб этмайди ва бунинг эвазига инсон учун хавфни тўлиқ истисно қилади.    

Aevum’да таъкидланишича, Ravn X дронлари флоти келгусида ҳар 3 соатда фазога юклар етказиши мумкин.

Мавзуга оид