Суд Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгаришсиз қолдирди
Адвокатнинг илтимосномаси рад этилди, шифокорга нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолди.
4 декабр куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан суд жараёнлари давом эттирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Аввалги суд мажлисида судланувчи Г.Йўлдошеванинг адвокати судга илтимоснома киритиб, ҳимояси остидаги шахсга қўлланилган уй қамоғи эҳтиёт чорасини муносиб хулқ-атворда бўлиш тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартиришни сўраган эди.
4 декабр куни бўлиб ўтган суд мажлисида мазкур масала муҳокама қилинди. Раислик қилувчининг ажрими билан, судланувчи Г.Йўлдошеванинг адвокати киритган илтимоснома рад этилди ва эҳтиёт чораси аслича (уй қамоғи) қолдирилди.
Бугунги суд мажлисида дастлабки суд процессида қатнашмаган фуқаровий даъвогар вакили ҳам иштирок этди.
Шундан сўнг судланувчиларга нисбатан эълон қилинган айблов хулосаси билан таништириш учун прокурорга сўз берилди.
Прокурор барча айбланувчиларга нисбатан тергов органи эълон қилган айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.
Суд 11 декабрга қадар танаффус эълон қилди.
Шов-шувли суд ишини ёритиб бораётган Kun.uz яқин соатларда навбатдаги суд мажлисидан ҳам видеорепортаж тақдим этади. Биринчи суд мажлисидан репортажни ушбу саҳифа орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024