Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишлар Олий судда кўрилади
Ўзбекистон Олий судида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ушбу судлов таркибига 2021 йил 1 январдан бошлаб йирик инвесторлар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколати берилади.
Тегишли қонун лойиҳаси айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўрилмоқда.
Қонун лойиҳаси суд тизимига оид президент фармонларидаги вазифалардан келиб чиқиб тайёрланган бўлиб, унда қуйидагилар белгиланган:
- инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар бевосита Судлов таркиби томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилади;
- қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
20:44 / 27.02.2025