Дунёнинг 2020 йилдаги энг яхши бизнесмени маълум қилинди
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск 2020 йилнинг энг яхши бизнесмени деб топилди. Маск Fortune нашрининг бу борадаги ҳар йиллик рейтингида 1-ўринни эгаллади.
“49 ёшли Маск Силикон водийсидаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи кичик компанияни дунёдаги етакчи автомобилсозлик компаниясига айлантира олди. Унинг SpaceX аэрокоинот компанияси эса 2011 йилдан бери биринчи марта америкаликларни орбитага қайтарди”, деб изоҳ берилган нашрда.
Нашр Маскнинг тадбиркор сифатидаги бош жиҳати йирик глобал бозорлар - автомобил, аэрокоинот ва технологик бозорларда ўйин қоидаларини ўзгартира олиши эканини айтган.
“Tesla’нинг S&P 500 биржа индексига киритилиши Маскни дунёдаги иккинчи рақамли энг бой одамга айлантирди”, деб хулоса ясаган нашр ўз қарорига.
Fortune рейтингининг етакчи бешлигига Маскдан ташқари, процессорлар ишлаб чиқарувчи AMD компанияси раҳбари Лиза Су, Nvidia компанияси бошқарув раиси Женсен Хуанг, Netflix раҳбари Рид Хастингс ва Fortescue Metals Group металлургик компанияси раҳбари Элизабет Гейнс ҳам киритилган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024