Ўзбекистон | 12:45 / 05.12.2020
13066
1 дақиқада ўқилади

Олий суд судьяси Навоий вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ Акмал Муродов Навоий вилояти маъмурий суди раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Акмал Муродов 2006-2008 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси, 2008-2017 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти судининг судьяси, 2017 йилдан буён бугунга қадар Ўзбекистон Олий суди судьяси лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинлов муносабати билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ҳамда вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органларининг масъул раҳбарлари иштирок этди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид