АҚШ ҳарбий аслаҳа бозорида ҳамон етакчилик қилмоқда
Ҳарбий аслаҳа бозорида топ-25 компаниялар сафидан АҚШнинг 12 компанияси жой олди. Хитойдан 4, Россиядан 2 та фирма савдо ҳажми бўйича жаҳоннинг етакчилари рўйхатига кирган. Бу ҳақда SIPRI (Stockholm International Peace Research Institute — Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқоти институти) ҳисоботида маълум қилинган. Топ-25’даги компаниялар қарийб 300 миллиард долларлик қурол-яроғ сотишган.
Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқоти институтининг 7 декабрда эълон қилинган маълумотларига кўра, АҚШ жаҳон ҳарбий аслаҳа бозоридаги пешқадамликни катта фарқ билан сақлаб турибди. Жаҳондаги энг йирик 25 ҳарбий компаниянинг дастлабки 5таси айнан Қўшма Штатлар компанияларидир. Улар “Lockheed Martin”, “Boeing”, “Northrop Grumman”, “Raytheon and General Dynamics”.
Жаҳондаги жами ҳарбий аслаҳа савдосининг 61 фоизи АҚШнинг 12 компанияси ҳиссасига тўғри келади. Хитой фирмаларининг ҳиссаси 16 фоиз. Россияники анча кам – 3,9 фоиз. “Алмаз-Антей” корпорацияси 9,42 долларга тенг савдо ҳажми билан рейтингда 15-ўринда, “Объединенная судостроительная корпорация” эса, 4,5 миллиард долларлик қурол-яроғ сотиб, 25-ўринда турибди. 2019 йилда бу икки рус компаниясининг савдо ҳажми тушган. Хитойнинг 4 фирмасидан биттасида савдо пасайган бўлса, АҚШ компанияларининг ҳам биттасида пасайиш кузатилган.
Дунёда қурол-яроғ сотиш ҳажми ўсяпти
Ҳисоботда қизиқ маълумотлар келтирилган. Жумладан, илк бор Бирлашган Араб Амирликларидан бир компания рейтингга қўшилган. SIPRI экспертларининг баҳолашича, Амирликларнинг EDGE компанияси 4,75 миллиард долларлик ҳарбий аслаҳа сотган. 25 талик рейтингда Германиянинг бирортаям фирмаси йўқ.
Топ-25’даги компаниялар 2019 йилда умумий ҳисобда 361 миллиард АҚШ долларига тенг ҳарбий аслаҳа сотган. Бу 2018 йилга солиштирганда 8,5 фоизга кўпроқ.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024