Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зооҳимоячилар Кенияда ноёб жирафа турларини қутқариб қолишди
Қутқарув хизмати ходимлари Кенияда тошқинлар оқибатида сув остида қолган Лонгичаро оролида қолиб кетган 8 Нубия жирафаларидан бирини қутқариб олишди.
Қутқарувчилар олдида орадаги тимсоҳларга тўла дарё узра яна бир неча жирафа ва инсонларни хавфсиз ерга кўчириб ўтказиш вазифаси турибди.
Оролда шу ҳафта олиб ўтилиши назарда тутилган Сюзан ва Пасака лақабли икки ёш жирафа бор. Яна 5 бош вояга етган жирафалар кейинги йилнинг бошларида олиб келинади.
Кениянинг ушбу ҳудудида кучли жалалар кўп бўлиб туради. Натижада Баринго кўлидаги сув сатҳи бир кунда 15 сантиметргача кўтарилиши мумкин.
«Яхши натижалар ҳақида орзу ҳам қилмагандик. Энди қолган жониворларни ҳам қутқариб олишни интизорлик билан кутяпмиз. Бу ҳайвонлар қачонлардир Кения ва Угандада яшаган шимол жирафаларининг авлодлари бўлмиш Нубия жирафаларидир. Ҳозир Африкада бундай жирафалардан 3000 бош қолган, Кенияда эса 800 бош атрофида», деган Далласдаги Save Giraffes компанияси президенти Дэвид О’Коннор Британиянинг «Дэйли мейл» нашрига берган интервьюсида.
Мавзуга оид
00:31 / 24.04.2025
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
20:00 / 16.04.2025
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди
11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
01:09 / 09.01.2025