Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда барча таълим муассасалари ёпилади
Барча ўқувчилар масофадан таълим олишга ўтади. Болалар боғчалари эса одатдаги тартибда ишлайди.
Эстония ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун келаётган ҳафтадан янги чеклов чоралари киритади. Бу ҳақда rus.postimees сайти хабар берди.
Қайд этилишича, 14 декабрдан барча таълим муассасалари: мактаблар, касб-ҳунар билим юртлари ҳамда университетлар ёпилади.
Барча ўқувчилар масофадан таълим олишга ўтади. Болалар боғчалари эса одатдаги тартибда ишлайди.
Шунингдек, 14 декабрдан фан ва спорт тўгараклари фаолияти уч ҳафтага тўхтатилади. Чекловлар профессионал спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳукумат фаолияти тўхташи натижасида энг кўп зарар кўрадиган соҳаларга пул компенсацияси беришнинг қўшимча механизмларини ишлаб чиқмоқда.
Бу кейинги кунларда жорий этилаётган иккинчи чекловдир. Аввалроқ 5 декабр куни янги чекловлар киритилганди.
Мавзуга оид
13:17 / 19.05.2025
Эстония Россияни нефть танкерини қўлга олганликда айблади
15:19 / 16.05.2025
Эстония Россияни мамлакат ҳаво ҳудудини бузганликда айблади
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
19:12 / 23.04.2025