Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ об-ҳаво бўйича ҳайдовчиларга эслатма билан чиқди
Тошкент шаҳар ИИББ қор ёғаётганда ва ер музлаганда автомобил бошқариш қийинлашиши ҳақида эслатма билан чиқди.
“ИИББ қор ёғаётганда ва ер музлаганда йўналишларнинг ўзгариши, тўхтатиш йўли узайиши ва кўриниш ёмонлашиши ҳақида эслатиб ўтади.
Янги ҳайдовчилар ҳамда автомобил бошқара олишига ишончи комил бўлмаганлар шахсий транспортда ҳаракатланмасликлари афзал”, - дейилади эслатмада.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаларига учраб қолмаслик учун масофа сақлаш, кескин тўхтамаслик ва тезликни оширмаслик лозим.
Мавзуга оид
10:11 / 05.12.2022
Тошкентда об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкин
17:46 / 04.12.2022
5 декабр куни ҳам Ўзбекистонда қор ёғиши давом этади
16:00 / 04.12.2022
Қамчиқ довонида ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда
12:50 / 14.11.2022