Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Google ва Amazon йирик жаримага тортилди
Google.fr ва Amazon.fr сайтлари фойдаланувчиларнинг компютерларига автоматик равишда куки файлларини ўрнатишда айбланмоқда. Ушбу файлларнинг аксарияти реклама мақсадларига мўлжалланган.
Францияда Американинг Google ва Amazon компаниялари фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузгани учун жаримага тортилди.
Google 100 млн, Amazon эса 35 млн евро миқдорида жарима тўлайди, деб хабар қилди Франция шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш муассасаси.
Муассаса Google.fr ва Amazon.fr сайтларини фойдаланувчиларнинг компютерларига автоматик равишда куки файлларини ўрнатишда айбламоқда. Ушбу файлларнинг аксарияти реклама мақсадларига мўлжалланган.
35 млн евро миқдоридаги жарима Amazon Europe Core компаниясига солинган. Google билан боғлиқ ҳолатда эса Google LLC компанияси 60 млн, Google Ireland Ltd эса 40 млн евро тўлайди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025