Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эмигрантлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар номи бўлди
Аввалроқ Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар деб эълон қилинганди.
ECA International консалтинг компанияси яшаш учун энг қиммат шаҳарлар номини эълон қилди. Рейтингда энг юқори ўринни Ҳонгконг (Хитой) эгаллади.
Юқори бешликдан шунингдек, Токио (Япония), Нью-Йорк (АҚШ), Женева (Швейцария) ва Цюрих (Швейцария) жой олди.
Улардан кейинги ўринларга Лондон (Буюк Британия), Тел-Авив (Исроил), Сеул (Корея), Сан-Франциско (АҚШ) ва Йокоҳама (Япония) жойлашди.
Аввалроқ InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи маълум қилинганди.
Рўйхатда энг юқори ўринларни Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари эгаллаган.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025