Ўзбекистон | 17:49 / 15.12.2020
15402
1 дақиқада ўқилади
Кегейли тумани ҳокими ўзгарди
Бугун, 15 декабр куни халқ депутатлари Кегейли тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Жоқарғи Кенгес матбуот хизмати хабар беришича, раис Мурат Камалов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилиб, Давлетбай Утемуратов Кегейли тумани ҳокими лавозимига тайинланган.
У бу лавозимда 2016 йил октябридан буён ишлаб келган Муратбай Абдиров ўрнида иш бошлади.
Маълумот учун, Давлетбай Утемуратов 2010-2019 йилларда Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани ҳокими лавозимида ишлаган, 2019 йил майида у ишдан олиниб, унинг ўрнини Роман Жумабоев эгаллаганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024