Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда бир ҳафтада 138 мингга яқин киши коронавирусга қарши эмланди
Буюк Британияда коронавирусга қарши вакцинация кампаниясининг дастлабки ҳафтасида 138 мингга яқин киши эмланди. Бу ҳақда вакцинация дастурини назорат қилиш бўйича вазир Надҳим Заҳави маълум қилди.
"Вакцинация дастури яхши бошланди. Етти кун ўтди ва Англияда 108 минг, Уэлсда 7897, Шимолий Ирландияда 4000, Шотландияда 18 минг киши эмланди. Жами 137 897 киши", – деб ёзди Заҳави Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрда Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлади. Британия ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланмоқда.
Пандемия бошланганидан бери Буюк Британияда 1,8 млн кишида коронавирус аниқланган, қарийб 65 минг бемор вафот этган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025