Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон-Озарбойжон чегарасида Россия чегарачилари жойлаштирилади
Арманистон мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян регионга сафари чоғида россиялик тинчликпарварлар билан ушбу масалани муҳокама қилган.
Сюник областидаги Арманистон-Озарбойжон чегарасининг айрим участкаларида россиялик чегарачилар жойлаштирилади. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг билдиришича, Арманистон мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян регионга сафари чоғида россиялик тинчликпарварлар билан ушбу масалани муҳокама қилган.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Сюник области участкасидаги Арманистон-Озарбойжон чегарасини аниқлаш жараёни қийин кечаётганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, чегараларни аниқлаш совет давридаги хариталар бўйича амалга оширилмоқда.
Тоғли Қорабоғда 44 кун давом этган жанглар давомида 300дан кўпроқ аҳоли пункти ва бир қатор стратегик тепаликлар Озарбойжон армияси назоратига ўтди. Жумладан, Озарбойжоннинг ҳарбий ғалабалари Арманистонни Келбажар, Ағдам ва Лочин туманларини қайтариб беришга мажбур қилган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025