Ўзбекистон | 11:18 / 17.12.2020
16484
2 дақиқада ўқилади

Боғот тумани ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шавкат Яхшибоев Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ойбек Холбоев Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йил сентябр ойида туманда фуқаролар пахта теримига мажбуран жалб этилгани туфайли жаримага тортилганди

Боғот тумани 1926 йилда ташкил топган, 1930 йилда Хонқа туманига қўшилган, 1934 йилда эса Янгиариқ тумани тасарруфига ўтган. 1953 йилнинг март ойида қайтадан туман сифатида ташкил қилинган. 1959 йилда яна Янгиариқ тумани таркибига қўшилган. Боғот тумани 1970 йил 8 декабрда қайта ташкил қилинган. 

Туман ҳудуди 4433,5 кв.км. бўлиб, географик жиҳатдан Хоразм вилоятининг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Жанубдан Туркманистон билан, шарқдан Ҳазорасп тумани билан, шимолдан Қорақалпоғистон билан, ғарбдан Янгиариқ ва Хонқа туманлари билан чегарадош. Туманда 43 та маҳалла бор, шундан 5 таси шаҳарча фуқаролар йиғини ҳисобланади. Туман аҳолиси сони 163 819 кишини ташкил этади, туман марказида 11 321 киши истиқомат қилади.

Мавзуга оид