Ўзбекистон | 21:59 / 17.12.2020
29273
2 дақиқада ўқилади

Президент ташрифи ортидан Хоразм вилоятининг тўрт ҳудудида ҳоким ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифидан кейин вилоятдаги икки шаҳар ва икки туманда янги раҳбарлар иш бошлади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Халқ депутатлари Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари  сессиясида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мурадбек Сапарбоевич Давлатов Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Хонқа туманининг янги ҳокими Мурадбек Давлатов

У туманни 2010 йил декабридан буён бошқариб келган Омонбой Ғойипович Жуманазаров ўрнида иш бошлади. Собиқ ҳокимнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Кун давомида Боғот тумани, Урганч ва Хива шаҳарларига ҳам янги ҳокимлар тайинлангани маълум бўлганди.

Хусусан, 2018 йил майидан буён Боғот туманини бошқариб келган Ойбек Холбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев тайинланди.

Боғот туманининг янги ҳокими Шавкат Яхшибоев

Ойбек Холбоев эса Урганч шаҳрига раҳбарлик қиладиган бўлди.

Урганч шаҳрининг янги ҳокими Ойбек Холбоев 

Шаҳарни 2018 йил декабридан буён бошқариб келган Шуҳрат Абдуллаевнинг кейинги фаолияти маълум эмас.

Хива шаҳрида 2018 йил декабридан буён ҳоким бўлган Собир Жуманиёзов ҳам ишдан олиниб, унинг ўрнини  Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Темур Исмоилович Давлетов эгаллади.

Хива шаҳрининг янги ҳокими Темур Давлетов

Мавзуга оид