Жаҳон | 16:04 / 17.12.2020
13209
1 дақиқада ўқилади

Таиландда хавфли вирус тарқалди

Вирус юқтирганларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва бўғимларда оғриқ кузатилмоқда.

Фото: AFP

Таиланднинг Паттайя шаҳрида чикунгуня вируси чақирадиган касалликка чалиниш ҳолатлари кескин кўпайди. Бу ҳақда The Thaiger ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, инфекция ташувчи чивинлар орқали тарқалган. Вирус юқтирганларда тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва бўғимларда оғриқ кузатилмоқда.

Маҳаллий мэр Сонтхая Кхунплюем соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига вазиятни назоратга олишни буюрган. Бундан ташқари, ҳокимият чивинларга қарши курашувчи ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилган ҳамда турғун сув ҳавзаларини – меҳмонхона ва корхоналардаги фонтанлар сонини камайтиришни сўраган. 

«Маҳаллий аҳоли чикунгуня безгаги тўғрисида ҳамда ундан қандай сақланиш борасида хабардор қилинди. Уларга чивинлар кўпайиши учун қулай шароит мавжуд бўлган сув манбаларига яқинлашмаслик тавсия қилинди», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид