Идеал уй кинотеатрини қандай яратиш мумкин?
Яқин-яқингача катта кинотеатрга бориш – дўстлар билан турли фильмлар томоша қилишнинг энг яхши усули ҳисобланарди. Одатлар вақт ўтгани сайин ўзгариб бормоқда. Кўпчилик ўз уйидаги меҳмонлар кутиш хонасини қандай қилиб кинотеатрга айлантириш ҳақида ўйлай бошлади. LG Electronics (LG) билан уйда қолган ҳолда кино оламини кашф этиш мумкин. LG OLED TV уй кинотеатри функциясини аъло даражада уддалайди. Унинг ўта сифатли экрани исталган кинодан ажойиб таассурот олиш имкониятини яратади.
LED-телевизорлар экранларидаги анъанавий ёруғлик технологияси тасвир деталларини тўлиқ етказа олмайди. Кенг 88 дюймли LG OLED TV эса инқилобий технологияга эга. Экрандаги 100 миллионта ўзини-ўзи ёритувчи пикселлар ана шу муаммони ҳал этади. Ўзини ёритувчи пиксель технологияси аъло даражадаги контраст ва мукаммал қора рангларни 8K форматида тақдим этади. Бу эса уй кинотеатрлари учун ажойиб ечим. У севимли фильм ва телесериалларни томоша қилиш жараёнида бетакрор мусаффолик ва янгилик ҳиссини уйғотади.
Уй кинотеатри учун кўриш бурчаги ва экран ўлчамлари муҳим аҳамиятга эга. LG OLED TV хонанинг қайси қисмида жойлашмасин, ҳар қандай контентни ўта реал етказа олиши сабабли эътиборни ўзига жалб этади. Бунинг бари 8K (7680 x 4320) форматдаги кенгайтма сабабли. Ялтираш ва рангларни етказиб бериш идеал даражада мувозанатлашган ва кўз учун қулай. Дўстларнинг кенг жамоаси ва яқинлар бу каби катта экран олдида бемалол жойлаша олади. Бу эса уй кинотеатри учун зарур бўлган жиҳат. Кино оламига тўлиқ шўнғиш учун сиз режиссёрлик режимини танлашингиз мумкин. У тасвирни юмшатувчи ва кескинлаштирувчи эффектларни ўчириб, фильмга режиссёр томонидан ўйланган томонлар бетакрорлиги, ранги ва кадрнинг янгиланиш тезлигини қайтаради. Бу функцияни телевизор менюси ёки LG OLED TV телевизорининг барча имкониятларини қўллай оладиган Magic Remote ихчам дизайнига эга пультга овозли буйруқ бериш орқали осонгина ишга тушириш мумкин.
LG OLED TV`нинг ҳар бир телевизори Dolby Vision IQ интеллектуал технологияси билан жиҳозланган. У ташқи омил (хонадаги ёруғлик)га қарамай, тасвир бир хиллиги ва ёрқинлигини автоматик равишда таъминлайди. Томоша қилиш вақтида халақит берувчи бошқа ташқи омиллар билан курашишдан ташқари, Dolby Vision махсус Dolby Atmos технологияси билан биргаликда ортиқча шовқинни пасайтиради. Кинонинг ўзига жалб этувчи оламига янада яхшироқ шўнғиш учун кучли саундбар ва LG компаниясининг XBOOM Go ихчам Bluetooth карнайларини ёқиш имконияти мавжуд.
Уй кинотеатри учун телевизор танлаганда телевизион формат сифати ҳар доим ҳам бир хил бўлмаслигини ёдда сақлаш лозим. Натижада эса экрандаги тасвир сифатига путур етади. Мана шу муаммони ҳал қилиш учун LG OLED TV телевизорлари α9 III авлоди интеллектуал жараёнлари билан жиҳозланган. Чуқур ўрганиш алгоритми сабабли тўғридан тўғри режимда телевизон формат ва бошқа сифатсиз контентни юқори деталлаштириш ва бой овозга эга кинематография форматига айлантириш имкониятига эга. Ўз-ўзидан, меҳмонхонангизни уй кинотеатрига айлантириш учун қўшимча қурилма харид қилишга зарурат қолмйди. LG OLED TV телевизорлари бунинг учун барча зарур ва керакли функция ҳамда имкониятларга эга.
LG OLED TV телевизорининг яна бир муҳим ўзига хос жиҳати – LG компаниясининг ақлли уй ThinQ AI тизимига уланиш имкониятидир. Мана шу технология сабабли телевизорингиз ақлли уйнинг барча тизимлари - қурилма ва маиший техникани бошқариш марказига айлана олади. Бундан ташқари, ThinQ AI сизга керакли фильмни излашда ёрдам беради, шунингдек, яхши мусиқани тавсия этади. Бу инновацион, қулай ва осон!
Умуман олганда, LG OLED TV телевизори – оилавий дам олиш ва дўстлар билан вақтни мароқли ўтказиш учун универсал мультимедия тизимдир. Севимли фильм ва телесериалларни биргаликда томоша қилиш орқали уйингизда қолган ҳолда кинонинг бой оламини кашф этишингиз мумкин.
LG OLED TV – шахсий уй кинотеатрини яратиш учун аъло ечим.
Ушбу OLED телевизор моделларини MediaPark дўконлар тармоғида харид қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида