Кундузи «фара»ларни ёқиб юриш бўйича талаб бекор қилинди
Барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига ўзгартириш киритилди
Жорий йилнинг 17 декабр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.
Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:
- транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;
- йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;
- болалар гуруҳини ташкилий ташишда;
- хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;
- механик транспорт воситаларини шатакка олишда;
- мотоцикл ва мопедларда.
Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024