Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Буюк Британияда янги чекловлар жорий этилишини эълон қилди
Чекловлар 30 декабргача давом этади ва ушбу муддатдан сўнг кўриб чиқилади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус тарқалиши сабабли Лондон ҳамда Англиянинг жануби-шарқи ва шарқида тўртинчи даражадаги чекловлар жорий этилишини эълон қилди.
Ушбу ҳудудлар аҳолиси ҳудуддан ташқарига чиқмаслиги, имконият бўлса уйдан туриб ишлаши ва мулоқотларни чеклаши лозим, деб хабар бермоқда BBC News. Озиқ-овқат дўконларидан бошқа дўконлар ва спорт заллари ёпилади.
Чекловлар 30 декабргача давом этади ва ушбу муддатдан сўнг кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрда Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлади. Британия ҳукумати Pfizer ва BioNTech компаниялари ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинадан фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025