Ўзбекистон | 19:56 / 21.12.2020
19019
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Шу кунгача Халқ таълими вазирлигининг “Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш” бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келган Сулув Янгибоевна Ҳамидова Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати бугун, 21 декабрь куни хабар тарқатди.

Сулув Ҳамидова 1969 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз давлат университети ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, молия-иқтисодиёт факультети декани ўринбосари, Термиз туманидаги Янгиариқ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори, ТерДУ қошидаги Термиз академик лицейи директори, “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгаши раиси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети доценти лавозимларида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасига ҳам янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид