Жаҳон | 14:59 / 22.12.2020
16069
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус Антарктидагача етиб борди

Чилининг Антарктидаги базасида 36 нафар кишида коронавирус аниқланган.

Фото: АР/ТАСС

Антарктида коронавирусдан холи ягона қитъа номини йўқотди, деб хабар бермоқда ABC телекомпанияси.

Хабарда айтилишича, Чилининг O'Higgins Riquelme тадқиқот базасида 36 кишида коронавирус аниқланган.

ОАВнинг Чили қуролли кучлари 5-ҳарбий дивизиони матбуот хизматига таяниб ёзишича, касаллик 26 нафар ҳарбий хизматчи ва базада хизмат қилувчи ўн нафар ходимда қайд этилган.

Барча касалланганлар Чили жанубига келтирилган ва изоляция қилинган. Улар шифокорлар кузатуви остида, ҳозирча ҳеч кимда оғир асоратлар кузатилмаган, деб ёзмоқда Sydney Morning Herald нашри.

O'Higgins станциясига коронавирусга топширган тести манфий чиққан янги жамоа юборилган.

O'Higgins – Чилининг Антарктикада фаолият кўрсатаётган 13та базасидан бири. У Антарктика ярим оролининг энг шимолий нуқтаси яқинида жойлашган.

Мавзуга оид