Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда фуқаро фойдасига 9000 доллар ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг қарздор С.Умриузоқовадан ундирувчи Г.Эшдавлатова фойдасига 9000 минг АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги ижро иши бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган, деб хабар беради МИБ матбуот хизмати.
Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Умриузоқовага нисбатан ижро иши ижросини таъминлаш учун ихтиёрий муддат берилган, бироқ ушбу қарз суммалари ўз вақтида тўланмаган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан Г.Эшдавлатова фойдасига 9000 минг АҚШ доллари ундириб берилди ва ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунининг 41-моддасига асосан иш юритувдан тамомланди.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025