Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти ҳокими Афғонистоннинг Балх вилоятига борди
Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг иккинчи мажлисида иштирок этиш учун 22 декабр куни Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилоятида бўлди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон делегацияси шарафига расмий қабул маросими ўтказилган.
Мулоқот асносида Тўра Боболов ҳамда Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзаро дўстлик, қардошлик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривож топаётгани, мамлакатларимиз ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг навбатдаги мажлиси бу муносабатларда янги саҳифа очишини таъкидлаб ўтишган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025