Жаҳон | 15:33 / 22.12.2020
4462
1 дақиқада ўқилади

Тайванда апрелдан буён биринчи марта маҳаллий фуқарода коронавирус аниқланди

Аввалроқ, Тайванда бўлиб турган уч нафар филиппинликда COVID-19 аниқланганди.

Фото: EPA

Тайванда 253 кунлик танаффусдан сўнг илк бор маҳаллий аҳоли орасида коронавирус юқтириш билан боғлиқ битта ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Тайванлик фуқаро Янги Зеландиядан келган муҳандис билан мулоқотда бўлганидан сўнг касаллик юқтириб олган. 

Аввалроқ, Тайванда бўлиб турган уч нафар филиппинликда ҳам COVID-19 аниқланганди.

Пандемия бошланганидан буён Тайванда 771 киши коронавирусга чалинган, етти киши вафот этган.

Мавзуга оид