Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон масжидларида Аллоҳ Каломи 12500 га яқин маротаба хатм қилинади
25-30 декабр кунлари Ўзбекистоннинг 2079та масжидида хайрия тадбирлари ўтказилади ҳамда хуфтон намозларидан сўнг, Қуръони Карим хатм қилинади. “Вақф” хайрия жамоат фондининг маълум қилишича, шу кунларда Аллоҳ Каломи 12480 маротаба хатм қилинади. Бундан ташқари, иқтидорли имомлар томонидан Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”и ҳам хатм қилинади.
Хайрия тадбирларини ўтказишдан мақсад, аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлашдир. Шу муносабат билан қурбонлик маросимлари ташкил этилади.
“Вақф” фонди томонидан ҳар бир маҳаллада муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами тарқатилади. Бундан ташқари, жойлардаги “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида ош дастурхонлари ёзилиб, маиший техника воситалари тарқатилади.
Мавзуга оид
15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
22:12 / 31.03.2025