Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Pfizer вакцинасини сотиб олади
Республика ҳукумати яқин вақт ичида Pfizer компанияси вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга рухсат бермоқчи.
Қозоғистон Pfizer компанияси билан коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Марат Шоранов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, республика ҳукумати яқин вақт ичида компания вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга рухсат бермоқчи. Вакцина етказилиши муддати компаниянинг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ.
Шорановнинг қайд этишича, АҚШ вакцинасини ташиш ва сақлаш талаблари қатъий бўлиб, бундан ташқари, унинг нархи Россияда ишлаб чиқарилган вакцинаникидан икки бараварга қиммат. Сотиб олинадиган вакцина миқдори маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ Қозоғистонда Россия билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқарувчи завод ишга тушиши ҳақида хабар берилганди.
Ўтган ҳафтада Қозоғистонда кўнгиллиларни коронавирусга қарши маҳаллий QazCovid-in вакцинаси билан эмлаш бошланди.
Мавзуга оид
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
23:23 / 14.04.2025
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025