Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемия даврида Хитой компаниялари триллионлаб долларга қимматлашди
Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШни икки бараварга ортда қолдирди. Америка компаниялари капиталлашуви жорий йилда 21 фоизга ўсган.
Хитой иқтисодиёти коронавирус пандемиясидан сўнг жадал тикланиши туфайли 2020 йилда мамлакатдаги компаниялар акциялари қарийб беш триллион долларга қимматлашди.
Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан 22 декабрга қадар Хитой компанияларининг капиталлашуви 41 фоизга ўсган.
Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШни икки бараварга ортда қолдирди. Америка компаниялари капиталлашуви жорий йилда 21 фоизга ўсган.
Аввалроқ Хитой ҳукумати мамлакатдаги энг бадавлат кишилардан бири - Alibaba асосчиси Жек Мага нисбатан суриштирув бошлаганди. Бу хабар ортидан компания акциялари 11 фоизга арзонлашиб кетди ва компания капиталлашуви 694,65 млрд доллардан 614,5 млрд долларгача, яъни 80 млрд долларга қисқарган.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025