Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини мустақил белгилайди
Ҳукумат қарори билан энди Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини, яъни 5 ёки 6 кунлик ўқув ҳафтаси давомийлигини мустақил белгилайди.
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
2021 йил 1 январдан:
- ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
- Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
- ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказилади. Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
- Профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
- Ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.
Мавзуга оид
10:53 / 16.05.2025
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМ ўз брендини шакллантиради
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
20:45 / 06.05.2025
Сиртқи таълимга қабул тўхтатилади
22:51 / 03.05.2025