Жаҳон | 09:56 / 03.01.2021
5014
1 дақиқада ўқилади

Нигерда жангарилар ҳужуми оқибатида 70 киши ҳалок бўлди

Нигернинг Мали чегараси яқинида жойлашган икки қишлоғига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, охирги вақтда жангарилар тинч аҳолига уларни қўллаб-қувватламаса, йўқ қилиш билан таҳдид қилиб келган.  

Эътиборлиси, ҳужум содир этилган куни мамлакатда ўтган президент сайловларининг 1-босқичи дастлабки натижалари эълон қилинганди. Сайловларда ҳукмрон партиядан Муҳаммад Базум етакчилик қилмоқда. Сайловларнинг 2-босқичи февралда ўтиши белгиланган. Бу сайловлар Нигер тарихида ҳокимият демократик сайланган бир президентдан иккинчисига ўтадиган биринчи сайловлар бўлиши мумкин.

Мавзуга оид