Аpple Ўзбекистонда расмий офисини очиши кутилмоқда
Яқин кунларда Ўзбекистонда Аpple компаниясининг расмий офислари очилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди.
«Дунёдаги ТОП-10’ликка кирадиган Samsung компаниясининг республикамизда тўртта расмий офиси очилди. Яқин кунларда Аpple компаниясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.
Бу албатта аҳолимиз учун янада қулай дунёга машҳур бўлган компанияларнинг хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлади», деган вазирлик вакили АОКАда ўтказилган брифингда.
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган. 2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул амалга оширилади:
- мобил қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;
- IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);
- Низомга мувофиқ анкета тақдим этиш.
Маълум қилинишича, тизимни жорий этишнинг биринчи босқичида, яъни 2019 йил 1 апрелдан 1 ноябрга қадар 36,2 млн IMEI кодлар тизимда автоматик тарзда бепул асосда рўйхатдан ўтказилган. Иккинчи босқичда (1 ноябрдан 1 декабргача) эса 2,8 млн IMEI кодлар тизим операторига мурожаат қилиш орқали бепул асосда рўйхатдан ўтказилган. 2019 йил 1 декабрдан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пуллик асосда амалга оширилиб келинмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024