Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Руминиядаги авиабазага разведка-зарба берувчи дронларини жойлаштирди
MQ-9 Reaper дронларидан Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳларга аниқ зарба беришда кўп марта фойдаланилган.
АҚШ Руминиядаги Кимпия-Турзий авиабазасига MQ-9 Reaper разведка-зарба берувчи дронларини жойлаштирди. Бу ҳақда АҚШнинг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги хабар қилди.
"АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари НАТО операцияларини қўллаб-қувватлашда разведка ва кузатув миссияларини олиб бориш учун Руминиядаги Кимпия-Турзий 71-авиабазасига MQ-9 Reaper дронлари ҳамда 90 нафарга яқин ҳарбий хизматчиларни жойлаштирди", - дейилади хабарда.
2018 йилда MQ-9 Reaper дронлари Полшадаги Мирославец 12-авиабазасига жойлаштирилганди.
MQ-9 Reaper дронларидан Афғонистон, Ироқ ва Суриядаги террорчи гуруҳларга аниқ зарба беришда кўп марта фойдаланилган.
Дрон ҳавода 27 соат тура олиши, 2 минг км масофага парвоз қилиши ва 1,7 тонна юкни ташиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
08:25 / 28.05.2025