Трампга тегишли Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
Автомобилнинг бошланғич нархи 400-500 минг доллар деб баҳоланган.

Фото: mecum.com
АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли Ferrari F430 автомобили кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Mecum Auctions кимошди савдоси уйи сайтида маълум қилинди.
Автомобилнинг бошланғич нархи 400-500 минг доллар деб баҳоланган.

Маълумот берилишича, 2007 йилда ишлаб чиқарилган машина харидорга унинг биринчи эгаси тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланган ҳужжатлар нусхаси билан тақдим этилади.
Машина ўтган давр мобайнида 6910 мил (11 минг километр) йўл юрган.
Қайд этилишича, савдолар 7 январдан 16 январгача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

16:36
«Бу йигит болта олиб чопяпти» – Байден президентликдан кетгач илк марта оммавий чиқиш қилди

21:18 / 16.04.2025
Трамп ўзини танқид қилган Байденга жавоб қайтарди

16:50 / 16.04.2025
Байден Оқ уйни тарк этганидан кейин биринчи марта Трампни танқид қилди

13:50 / 16.04.2025